ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш /

O`z DSt 3517:2021. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Таркибида никотин бўлган маҳсулотлар. Қиздириладиган тамакили маҳсулотлар.Техникавий шартлар (АВ томонидан 09.07.2021 й. 28-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 30.06.2021 й. 05-1298-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 9 июлда 28-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2021 йил 30 июндаги

05-1298-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3517:2021



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Таркибида никотин бўлган маҳсулотлар.

Қиздириладиган тамакили маҳсулотлар.

Техникавий шартлар

1. ҚЎЛЛАНИШ ДОИРАСИ

          

Мазкур давлат стандарти, қиздирилганида ёниш ва туташсиз ҳосил бўладиган, тамаки буғидан нафас олиш йўли орқали фақатгина қиздириш қурилмаси билан фойдаланиш учун мўлжалланган, қиздириладиган тамакили маҳсулотларга тааллуқлидир.



2. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

       

ГОСТ 12.0.004-2015 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Меҳнат хавфсизлиги машғулотларини ташкил этиш. Умумий қоидалар (расмий манба: ГОСТ 12.0.004-2015 - Система стандартов безопасности труда. Организация обучения безопасности труда. Общие положения).


ГОСТ 12.3.002-2014 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари (расмий манба: ГОСТ 12.3.002-2014 - Система стандартов безопасности труда. Процессы производственные. Общие требования безопасности).


ГОСТ 17.2.3.02-2014 - Саноат корхоналари томонидан ифлосланучи моддаларнинг рухсат этилган чиқиндиларини йўлга қўйиш қоидалари (расмий манба: ГОСТ 17.2.3.02-2014 - Правила установления допустимых выбросов загрязняющих веществ промышленными предприятиями.


ГОСТ 6824-96 - Дистилланган глицерин. Умумий техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 6824-96 - Глицерин дистиллированный. Общие технические условия).


ГОСТ 8072-77 - Ферментланган тамаки-хом ашёси. Техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 8072-77 - Табак-сырье ферментированное. Технические условия).


ГОСТ 9142-2014 - Гофрировка қилинган картондан тайёрланган қутилар. Умумий техникавий шартлар. (расмий манба: ГОСТ 9142-2014 - Ящики из гофрированного картона. Общие технические условия).


ГОСТ 13511-2006 - Озиқ-овқат, гугурт, тамаки маҳсулотлари ва ювиш воситалари учун гофрировка қилинган картон қутилар. Техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 13511-2006 - Ящики из гофрированного картона для пищевых продуктов, спичек, табачных изделий и моющих средств. Технические условия).


ГОСТ 14192-96 - Юкларни тамғалаш (расмий манба: ГОСТ 14192-96 - Маркировка грузов).


ГОСТ 24104-2001 - Лаборатория тарозилари. Умумий техникавий талаблар (расмий манба: ГОСТ 24104-2001 - Весы лабораторные. Общие технические требования).


ГОСТ 24297-2013 - Сотиб олинган маҳсулотларни верификациялаш. Текширишни ташкил этиш ва назорат усуллари (расмий манба: ГОСТ 24297-2013 - Верификация закупленной продукции. Организация проведения и методы контроля).


ГОСТ 33781-2016 - Картон, қоғоз ва комбинацияланган материаллардан тайёрланган истеъмол қадоқлари. Умумий техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 33781-20165 - Упаковка потребительская из картона, бумаги и комбинированных материалов. Общие технические условия).


ГОСТ 31632-2016 (ИСО 8443:2013) - Сигареталар. Намуна олиш (расмий манба: ГОСТ 31632-2016 (ИСО 8443:2013) - Сигареты. Отбор проб).


ГОСТ ИСО 2859-1-2009 - Статистик усуллар. Муқобил асосда танлаб назорат қилиш тартиблари. 1-қисм. Сифат даражасида мақбул асосланган кейинги тўпларда учун намуна олиш режалари (расмий манба: ГОСТ ИСО 2859-1-2009 - Статистические методы. Процедуры выборочного контроля по альтернативному признаку. Часть 1. Планы выборочного контроля последовательных партий на основе приемлемого уровня качества).


ГОСТ МЭК 60335-1-2008 - Маиший ва шунга ўхшаш электр жиҳозлари. Хавфсизлик. 1-қисм. Умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ МЭК 60335-1-2008 - Бытовые и аналогичные электрические приборы. Безопасность. Часть 1. Общие требования).


ГОСТ IEC 60335-2-29-2012 - Маиший ва шунга ўхшаш электр техника хавфсизлиги. 2-29 қисм. Батарея зарядловчи учун махсус талаблар (расмий манба: ГОСТ IEC 60335-2-29-2012 - Безопасность бытовых и аналогичных электрических приборов. Часть 2-29. Частные требования к зарядным устройствам батарей).


ISO/TR 16576:2017 - Ёнғин хавфсизлиги муҳандислик-ёнғин хавфсизлиги мақсадлари мисоллар, функционал талаблар ва хавфсизлик мезонлари (расмий манба: ISO/TR 16576:2017 - Fire safety engineering - Examples of fire safety objectives, functional requirements and safety criteria).


ISO 16890-2:2016 - Умумий вентиляциялаш учун ҳаво филтрлари - 2-қисм: нисбий самарадорлик ва ҳаво оқимига қаршиликни ўлчаш (расмий манба: ISO 16890-2:2016 - Air filters for general ventilation - Part 2: Measurement of fractional efficiency and air flow resistance).


ISO 16890-3:2016 - Умумий вентиляциялаш учун ҳаво филтрлари - 3-қисм: гравиметрик самарадорлик ва синов чангининг массасининг вазифаси сифатида ҳаво оқими қаршилигини аниқлаш (расмий манба: ISO 16890-3:2016 - Air filters for general ventilation - Part 3: Determination of the gravimetric efficiency and the air flow resistance versus the mass of test dust captured).


ISO 21832:2018 - Иш жойидаги ҳаво. Ҳавода муаллақ заррачаларда металлар ва металлоидлар. Ўлчаш усулларини баҳолашга қўйиладиган талаблар. (расмий манба: ISO 21832:2018 - Workplace air - Metals and metalloids in airborne particles - Requirements for evaluation of measuring procedures).


ISO 23932-1:2018 - Ёнғин хавфсизлиги техникаси - Умумий тамойиллар - 1-қисм: Умумий (расмий манба: ISO 23932-1:2018 - Fire safety engineering - General principles - Part 1: General).


ISO 24095:2009 - Иш жойидаги ҳаво - Кристалл кремнезём нафас олишни ўлчаш бўйича қўлланма (расмий манба: ISO 24095:2009 - Workplace air - Guidance for the measurement of respirable crystalline silica).


ISO/TR 27628: 2007 - Иш жойидаги атмосфера - Ультра ингичка аэрозоллар, нанозарралар ва наноструктураланган аэрозоллар - Хусусиятлари ва нафас олиш таъсирини баҳолаш (расмий манба: ISO/TR 27628: 2007 - Workplace atmospheres - Ultrafine, nanoparticle and nano-structured aerosols - Inhalation exposure characterization and assessment).


*) Изоҳ: мазкур давлат стандартидан фойдаланганда ҳавола қилинган стандартларни Ўзбекистон ҳудудида амал қилишини жорий йилнинг 1 январь ҳолати бўйича тузилган стандартлар кўрсатгичи бўйича ёки тегишли ахборот кўрсаткичлари бўйича текшириш лозим. Агар ҳавола қилинган ҳужжатга ўзгартириш киритилган (алмаштирилган) бўлса, унда мазкур давлат стандартидан фойдаланганда ўзгартириш киритилган (алмаштирилган) давлат стандартига амал қилиниши лозим. Агар ҳавола қилинган ҳужжат ўзгартириш киритилмасдан бекор қилинган бўлса, унга ҳавола қилинган қоида ушбу ҳаволага тегишли бўлмаган қисмида қўлланилади.



3. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

          

3.1. Мазкур давлат стандартида тегишли таърифлар билан қуйидаги атамалар қўлланилади:


қиздириладиган тамаки - қиздирилганида ёниш ва туташсиз ҳосил бўладиган, тамаки буғидан нафас олиш йўли орқали фақатгина қиздириш қурилмаси билан фойдаланиш учун мўлжалланган, саноат ва (ёки) бошқа усулда ишлов берилган, тамакидан ташкил топган, қиздириладиган тамакили маҳсулот тўлдиргичи;


қиздириладиган тамакили маҳсулот - порцияли қадоққа қадоқланган қиздириладиган тамакидан ташкил топган, таркибида никотин бўлган маҳсулот тури;


таркибида никотин бўлган маҳсулот - қиздириш қурилмаси билан фойдаланганда олинадиган, никотин ёки никотин тузини ўз ичига олган, аэрозолдан истеъмолчининг нафас олиш йўли орқали фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулот;


тамаки - йиғим-теримдан сўнг ва (ёки) бошқа саноат ишловидан ўтган, шу жумладан кенгайтирилган ёки қайта тикланган тамакини ўз ичига олган Nicotiana Tabacum ва Nicotiana Rustica ёки уларнинг зарралари ҳар хил турдаги оилаларига мансуб Nicotiana туридаги ўсимлик;


қиздириш учун қурилма - Тамаки буғини ҳосил қилиш учун ёнишсиз ёки туташсиз ёниб туриб иситиладиган ва бевосита ёки билвосита иситишни таъминлайдиган тамаки билан ишлатиш учун мўлжалланган мослама ёки қурилма;


тамаки буғи - тамакини ёқмасдан ва тутатмасдан қиздирилиши натижасида ҳосил бўлган газ ва суюқ фазалардан ташкил топган аэрозоль;


тамакининг ёниши - тамакининг иссиқлик ва ёниш маҳсулотларини ажралиб чиқиши кузатиладиган кислород билан реакцияга киришиш йўлида физик-кимёвий оксидланиш-қайтарилиш жараёни;


тамакининг туташи - алангасиз ва оқимнинг паст даражаси билан тавсифланадиган тамакининг ёниш турларидан бири;


порцияли қадоқлаш - қиздириладиган тамакини тўғридан-тўғри бир марта фойдаланиш учун мўлжалланган миқдоридаги ва шаклидаги қадоқланган тара;


истеъмол қадоғи - истеъмолчиларга қиздириладиган тамакини сотишда минимал қадоқлаш бирлиги.



4. ТЕХНИКАВИЙ ТАЛАБЛАР

         

         

4.1. Қиздириладиган тамаки мазкур давлат стандарти талабларига ва ишлаб чиқарувчининг технологик кўрсатмаларига ва айнан тегишли маҳсулотлар рецептураларига мувофиқ бўлиши, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда ишлаб чиқарилиши керак.


4.2. Тамакини истеъмол қилиш жараёни ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ тамакини ёниши ёки туташи мавжуд бўлмаслигини таъминлаши керак.


4.3. Қиздириладиган тамаки (тамаки аралашмаси)нинг нетто массаси ҳар бир истеъмол қадоғи учун ҳисобланади ва ўнлик белгигача (грамм) аниқлик билан кўрсатилади.

Қиздириладиган тамакининг нетто массасини қадоқ бирлигида (истеъмолчи қадоғида) кўрсатилган номинал массадан оғиши кўпи билан 10% ни ташкил қилиши керак.


4.4. Қиздириладиган тамакини ёниш ёки туташ жараёнининг мавжуд эмаслиги тамаки тутунининг газ фазасида углерод оксиди (СО) ва азот оксидларини (NO, NO ва NO2) жадвалда кўрсатилган миқдори бўйича белгиланади.



ЖАДВАЛ



Ажралиб чиқадиган

моддалар

    

Ўлчов

бирликлари

      

Ажралиб чиқадиган моддаларнинг

чегаравий-йўл қўйилган қийматлари

(100 сm3 тамаки буғида)

        

Углерод монооксиди (CO)*

mg/100 сm3

0,3 (ишонч интервали ± 20%) дан кўп эмас


Азот оксиди (NO)**


mkg/100 сm3

4,0 (ишонч интервали ± 20%) дан кўп эмас


Азот оксидлари (NO ва NO2)**


mkg /100 сm3

5,0 (ишонч интервали ± 20%) дан кўп эмас


         

Изоҳ:

1. * - А иловага мувофиқ аниқланади;

2. ** - Б иловага мувофиқ аниқланади.



4.5. Хом ашё ва материалларга қўйиладиган талаблар

          

4.5.1. Қиздириладиган тамакини ишлаб чиқаришда қуйидагилар қўлланилади:

ГОСТ 8072 бўйича ферментланган тамаки хом ашёси;

намлиги 7 % дан кам бўлмаган қайта тикланган тамаки;

намлиги камида 6% бўлган ажратиладиган ёки ажратилмайдиган асосий ўсимлик барги томири билан тамаки хом ашёси;

ГОСТ 6824 бўйича камида 95% тозаланган дистилланган глицерин;

камида 95% тоза пропиленгликоль.


4.5.2. Қиздириладиган тамакининг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган хусусиятлари таъминланиши шартида, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига зид келмайдиган, шу жумладан чет элда ишлаб чиқарилган, бошқа хом ашёлар, зираворлар ва хушбўйлаштиргичларни қўллашга йўл қўйилади.


4.5.3. Олиб кирилаётган хом ашёнинг сифати ГОСТ 24297 бўйича текшириш орқали назорат қилинади.


4.5.4. Қиздириладиган тамакини (тамаки аралашмасини) ишлаб чиқаришда мутаген ва канцерогенларга тегишли, ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланган қўшимчалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.



4.6. Маркировкалаш

         

4.6.1. Қиздириладиган тамаки маҳсулотининг ҳар битта истеъмолчи қадоғида ва/ёки қадоқ ичига солинадиган ичқўйма варақ илова варақасининг ҳар бир истеъмол тўплами қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

қиздириладиган тамаки (маркаси) ва (ёки) рўйхатдан ўтган савдо белгиси бўлган маҳсулот номи;

ишлаб чиқарувчи томонидан истеъмолчиларнинг шикоятларини қабул қилувчи ваколатли ташкилотнинг номи, манзили.

ваколатли ташкилотнинг номи ва манзили (истеъмолчи қадоғининг ички қисмида қадоқ очилганда ўқилиши мумкин бўлган жойда қўлланилиши мумкин);

ишлаб чиқарувчининг, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакат номи ва юридик манзили;

қадоқдаги қиздириладиган тамаки (тамаки аралашмаси) нинг нетто массаси тўғрисидаги маълумотлар;

қиздириладиган тамаки маҳсулоти ишлаб чиқарилган ой ва йил;

огоҳлантирувчи ёзув: "Ushbu mahsulot sog'lig`ingizga zarar yetkazadi va qaramlikni keltirib chiqaradi"; "Данный продукт вредит вашему здоровью и вызывает зависимость".

Ёзув матни оқ фонда қора ҳарфларда қалин, аниқ, осон ўқилувчи шрифтда туширилади. Огоҳлантирувчи ёзув камида 1 mm қалинликдаги қора рангли ромга жойлаштирилади. Ром билан чегараланган майдон, шу жумладан ромнинг ўзи, истеъмол қадоғининг олд томонида жойлашган бўлиши ва олдинги асосий томоннинг камида 40% майдонини эгаллаши керак.


4.6.2. Қиздириладиган тамакининг транспорт қадоқларида қуйидаги маълумотлар қўлланилиши керак:

ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили;

маҳсулот номи;

қиздириладиган тамакининг нетто массаси;

ГОСТ 14192 бўйича "Намликдан сақлансин", "Қуёш нурларидан сақлансин" манипуляцион белгилар.


4.6.3. Қадоққа мазкур давлат стандарти талабларига зид бўлмаган бошқа маълумотларни қўшимча равишда туширишга йўл қўйилади.



4.7. Жойлаб ўраш

           

4.7.1. Қиздириладиган тамакининг истеъмолчи қадоғи учун қуйидагилар қўлланилади:

амалдаги норматив ҳужжатлар бўйича қутичабоп картондан қилинган ёрлиқлар;

ГОСТ 33781 бўйича картон, қоғоз ва аралаш материаллардан тайёрланган қутилар;

амалдаги норматив ҳужжатлар бўйича ёпиштирилган юпқа ясси картон;

амалдаги норматив ҳужжатлар бўйича ўраш қоғози;

амалдаги норматив ҳужжатлар бўйича полимер плёнка.с

Ишлаб чиқарувчи томонидан қиздириладиган тамакини белгиланган тавсифларини сақлайдиган, шу билан бирга чет элда ишлаб чиқарилган бошқа қадоқлаш материалларини қўллашга йўл қўйилади.


4.7.2. Қиздириладиган тамаки ишлаб чиқарувчи томонидан уни сақлаш ва истеъмол қилиш қулайлигини таъминлаш учун порцияли қадоққа қадоқланиши мумкин.


4.7.3. Истеъмолчи қадоғига ўраб жойланган қиздириладиган тамаки қўшимча равишда гуруҳли истеъмолчи қадоғига жойлаштирилиши керак.


4.7.4. Истеъмолчи қадоғи ўраб жойланган ёки гуруҳли истеъмолчи қадоғига ўраб жойланган қиздириладиган тамаки қуйидаги транспорт қадоқларига жойлаштирилади: ГОСТ 9142, ГОСТ 13511 бўйича гофрировка қилинган қутиларга. Транспортда ташиш ва сақлаш пайтида маҳсулотларнинг сифати ва бут сақланишини таъминлайдиган бошқа транспорт қадоқларидан фойдаланишга йўл қўйилади. Транспорт қадоқлари транспортда ташиш ва сақлаш пайтида маҳсулотларни бут сақланишини таъминлайдиган усул билан зич ва маҳкам ёпилган бўлиши керак.



4.8. Тамакини қиздириш қурилмасига талаблар

          

4.8.1. Тамакини қиздириш қурилмаси "Техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғрисида"ги умумий техник регламент (Uz TR.389-010:2016), ГОСТ МЭК 60335-1, ГОСТ МЭК 60335-2-29 талабларига мувофиқ бўлиши керак.


4.8.2. Қиздириш мосламасининг барча элементлари, мақсадлари бўйича қиздириладиган тамаки билан ишлатилганида, тамаки буғига токсикликни келтириб чиқарадиган моддаларни ажратиб чиқармаслиги керак.


4.8.3. Қиздириш учун қурилмани ишлаб чиқарувчи қурилманинг ҳар битта модели, версиясига техник паспорт мавжуд бўлишини таъминлаши керак. Техник паспорт ишлаб чиқарувчи билан боғланиш тўғрисидаги маълумотларини, шунингдек фойдаланиш бўйича йўриқномани (фойдаланувчи қўлланмаси) ўз ичига олиши керак.



5. ХАВФСИЗЛИК ВА АТРОФ - МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТАЛАБЛАРИ

           

5.1. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган умумий талаблар - ГОСТ 12.3.002 га мувофиқ амалга оширилади.


5.2. Ёнғин хавфсизлигига талаблар ISO/TR 16576, ISO 23932-1 бўйича амалга оширилади.


5.3. Ишлаб чиқариш хоналари ISO/TR 27628, ISO 24095, ISO 21832 талабларига мувофиқ; атроф муҳит ҳолатини таъминлайдиган сўрувчи-тортувчи ва маҳаллий вентиляция тизимлари ISO 16890-2, ISO 16890-3 бўйича билан жиҳозланган бўлиши керак.


5.4. Меҳнат хавфсизлигига ўқитишни ташкиллаштириш ГОСТ 12.0.004 бўйича амалга оширилади.


5.5. Атроф муҳит муҳофазаси талаблари ГОСТ 17.2.3.02 бўйича амалга оширилади.



6. ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

          

6.1. Қиздириладиган тамаки тўпларда қабул қилинади. Битта ҳужжат билан тузилган, бир ўлчамдаги ва қадоқлаш туридаги қиздириладиган тамаки миқдори тўп деб ҳисобланади.


6.2. Қиздириладиган тамаки сифатини назорат қилиш учун намуна ГОСТ 31632 бўйича амалга оширилади.


6.3. Агар намунадаги маҳсулотлар ушбу стандарт талабларига мувофиқ бўлса маҳсулот тўпи қабул қилинади.


6.4. Агар синовнинг салбий натижаси олинган бўлса, синов натижалари якуний ҳисобланган қайта синов намуналари олинади.



7. ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ

        

7.1. Намуналарни танлаб олиш ГОСТ 31632 бўйича амалга оширилади.


7.2. Истеъмол қадоғидаги қиздириладиган тамаки массасини аниқлаш


7.2.1. Аппаратура ГОСТ 24104 бўйича II-аниқлик синфига мувофиқ лаборатория тарозилари;

тунукадан ясалган лотоклар: алюмин ёки полимер материаллар.


7.2.2. Синовларни ўтказиш 7.1-бандга биноан лаборатория намунасидан камида 40 та қисмли қиздириладиган тамаки қадоқларини (порцияларини) ўз ичига олган истеъмолчи қадоғининг жуфт сонидан иборат бўлган синов намунаси тасодифий танлаб олинади ва танланган қадоқлар таҳлил учун тасодифий иккита тенг намунага бўлинади. Таҳлил қилиш учун биринчи намунадаги истеъмолчи қадоқлари очилади, қиздириладиган тамаки порцияли қадоқлардан эҳтиёткорлик билан олиб ташланади, лоток ичига қуйилади ва дарҳол лаборатория тарозисида тортилади. Истеъмолчи қадоқлари очилган пайтдан тарозида тортиш пайтигача бир соатдан ошмаслиги керак. Сўнгра таҳлил қилиш учун иккинчи намуна учун тарозида тортиш такрорланади. Биринчи ва иккинчи намуналарни тарозида тортишдаги рақамли қийматлар ўртасидаги фарқ 10% дан ошмаслиги керак.


7.2.3. Натижаларни ишлаш:

Қиздириладиган тамаки массасининг ўртача қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

            

x = (m1+m2)/n,

           

Бунда: m1 ва m2 - биринчи ва иккинчи тарозида тортиш натижалари;

n - тарозида тортиш учун танланган истеъмолчи қадоқлари сони;

x - истеъмол қадоғидаги қиздириладиган тамаки массасининг ўртача қиймати

Ҳисоблаш биринчи ўнлик белгигача аниқлик билан амалга оширилади.


7.3. Углерод монооксиди (СО)нинг таркиби ушбу стандартнинг А иловасида келтирилган тартибда аниқланади. Азот оксиди (NO) ва азот оксидлари (NO ва NO2) нинг таркиби ушбу стандартни Б иловасида келтирилган тартибда аниқланади.


7.4. Маркировкалашнинг тўғрилигини ва жойлаб ўраш сифатини назорат қилиш кўз билан кўриб текшириш орқали амалга оширилади.



8. ТРАНСПОРТДА ТАШИШ ВА САҚЛАШ

            

8.1. Қиздириладиган тамаки транспортнинг барча турларида тегишли транспорт тури учун амалда бўлган юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ транспортда ташилади.


8.2. Транспорт воситалари ёпиқ, қуруқ, тоза ва бегона ҳидлардан ҳоли бўлиши керак.


8.3. Транспорт воситаларида маҳсулотлар бўлган транспорт қадоқлари пастки ярусларнинг транспорт қадоқларини деформациясига йўл қўймайдиган усулда жойлаштирилган бўлиши керак.


8.4. Қиздириладиган тамаки сақланадиган хона қуруқ, тоза ва бегона ҳид бўлмаслиги керак.


8.5. Транспорт қадоқлари пастки қаватдаги транспорт қадоқларининг деформациясига йўл қўймайдиган баландлиги бўлган штабел ёки поддонга жойлаштирилади. Штабелдан иссиқлик манбаи ва деворларга масофа камида бир метр бўлиши керак.


8.6. Тез бузиладиган ва ҳиди бўлган маҳсулотларни қиздириладиган тамаки билан бир хонада сақлашга йўл қўйилмайди.



9. ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ

        

9.1. Ишлаб чиқарувчи транспортда ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилганда қиздириладиган тамакининг ушбу стандарт талабларига мувофиқлигини кафолатлайди.


9.2. Қиздириладиган тамаки маҳсулотининг яроқлилик муддати кўпи билан 3 йил.


9.3. Кафолатланган сақлаш муддати тугагандан сўнг, ушбу стандарт талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун маҳсулот синовдан ўтказилиши керак. Агар унинг мувофиқлиги аниқланса, мўлжалланиши бўйича ишлатилиши мумкин.

         

            




Давлат стандартига

А-ИЛОВА

(мажбурий)



Аэрозолнинг газ фазасида углерод

монооксидини аниқлаш:

          

А.1. Усулнинг моҳияти.

Аэрозолнинг газ фазасини йиғиш ва углерод монооксиди миқдорини ўлчаш углерод монооксидини аниқлаш учун калибрланган NDIR анализатори ёрдамида ўтказилади ва 100 сm3 аэрозолга углерод монооксиди миқдорининг ўртача қиймати ҳисобланади.


А.2. Аппаратлар.


А.2.1. Атмосферанинг қуйидаги параметрларини ушлаб турадиган, синовдан олдин кондиционерлаш учун камера: ҳарорат (22 ± 2) °С, нисбий намлик (60 ± 5)%.


А.2.2. Сигаретларни тутатиб олиш учун оддий лаборатория машинаси (чекиш машинаси).


А.2.3. Чекиш машинасининг бир ёки бир нечта каналига улаш имкони бўлган, аэрозолнинг газ фазасини йиғиш тизими. Тизим кейинчалик NDIR анализаторига порцияларини олиш учун олдиндан ҳавоси чиқарилган герметик контейнерга аэрозолнинг газ фазаси миқдоран йиғилишини таъминлаши керак.

Аэрозолнинг газ фазасини йиғиш учун контейнернинг герметиклиги, концентрацияси бевосита олдиндан ҳавоси чиқарилган контейнер тўлдирилганидан кейин ўлчанадиган, таркибида 4 % дан 6 % гача (ҳажмий улуши) углерод монооксиди бўлган, газ аралашмаси ёрдамида текширилиши керак. Камида икки соат ўтгач, контейнердаги газ аралашмасининг углерод монооксиди концентрациясини ўлчанган қиймати биринчи ўлчов пайтида олинган қийматдан (ҳажмий улушидан) 0,2% дан ортиқ фарқ қилмаслиги керак.

Агар аэрозолнинг газ фазасини йиғиш учун контейнер сифатида ҳаво ўтказмайдиган зич қоп ишлатилса, у ҳолда тўлдиргандан сўнг ундаги босим атмосфера босимидан ошмаслиги учун, у етарли ҳажмда бўлиши керак. Қопнинг ҳажми атмосфера босимида тўпланган аэрозол газ фазасининг икки ҳисса ҳажмидан ошмаслиги керак. Амалиётда, қиздириладиган тамаки билан маҳсулотнинг уч порцияли аэрозолининг газ фазасини йиғиш учун камида 3,5 dm3 ҳажмли қоп керак бўлади.


А.2.4. Буғ ва газларда углерод монооксидини ўлчаш учун калибрланган дисперсиясиз инфрақизил анализатор (NDIR анализатор).

Углерод монооксидининг 0% дан 10% гача (ҳажмий улуши) ишчи диапазони ва 0,5 дан 5,0 dm3/min гача намуналарни танлаш тезлиги билан турли ишлаб чиқарувчиларнинг анализаторлари қўлланилиши мумкин.

Анализатор қуйидаги доимий ҳарорат ва босим шароитларида ўзининг тўлиқ шкаласидан 0,2 % мос келишни, 1 % ўлчаш аниқлигини ва 1 % чизиқлиликни таъминлаши керак: ҳарорат (22 ± 2) °С, атмосфера босими ўлчаниши ва агар унинг қиймати 86 дан 106 kPа гача чегаралардан чиқиб кетса, синов баённомасига киритилиши керак.


А.2.5. Атмосфера босимининг 0,1 kPа аниқликда ўлчанишини таъминлайдиган барометр.


А.2.6. Ҳароратнинг 0,1 °С аниқликда ўлчанишини таъминлайдиган термометр.


А.2.7. (55 ± 0,2) сm3 га калибрланган, бўлиниш қиймати 0,1 сm3 бўлган совунли пленка билан бюретка.


А.2.8. Тутунни тортиш давомийлиги ва частотасини аниқлаш учун асбоб.


А.2.9. Герметизациялаш учун мослама - филтр ушлагич сингари гигроскопик бўлмаган ва кимёвий жиҳатдан инерт материалдан ясалган учликли қалпоқчалар.


А.2.10. Талксиз жарроҳлик ёки ип газлама қўлқоплар.


А.3. Аэрозолда углерод монооксидини аниқлаш.


А.3.1. Кондиционерлаш.

6.2 бўйича тест бирликларидан қиздириладиган тамакили маҳсулотларни камида 12 та ва кўпи билан 20 порцияли қадоғини (порцияларни) ўз ичига олган, истеъмол қадоқларидан ташкил топган, намуна синовлар учун ихтиёрий тарзда танлаб олинади. Синовлар учун намуна, истеъмол қадоғини очмасдан, (22 ± 1) °С ҳароратда камида 48 h, лекин кўпи билан 10 кун кондиционерланади.

Аэрозолнинг газ фазасидаги углерод монооксиди миқдорини синаш ва ўлчаш лабораториясидаги атмосфера қуйидаги параметрларга эга бўлиши керак: ҳарорат (22 ± 2) °С, нисбий намлик (60 ± 5)%. Бевосита синовдан олдин синаш учун кондиционерланган намунанинг истеъмол қадоғи очилади, таҳлил учун намуналар шакллантирилади ва ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ қиздириш учун қурилмага жойлаштирилади.


А.3.2. NDIR анализаторини синовларга тайёрлаш.


А.3.2.1. Ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ анализатор қиздирилади, у ҳаво билан пуфлаб тозаланади ва кўрсатгичлар нолга қўйилади.


А.3.2.2. Аэрозолнинг газ фазасини йиғиш учун олдиндан ҳаводан бўшатилган герметик контейнер текшириш гази аралашмаси билан тўлдирилади (одатда 5% (ҳажмий улаши) углерод оксидини ўз ичига олади), чиқариб ташланади ва текшириш гази аралашмаси билан яна тўлдирилади. Герметик контейнердаги текшириш гази аралашмаси атроф-муҳит ҳарорати ва босимида эканлигига ишонч ҳосил қилинади. Намуна олиш насоси ёрдамида текшириш гази аралашмасини анализаторнинг ўлчаш камерасига киритилади ва анализатордаги босимни мувозанатлаш учун 5-10 s кутилади. Углерод монооксиди таркибининг барқарор кўрсатгичига эришилгандан сўнг у индикатордан ўқиб олинади.

Агар зарур бўлса, у ҳолда унинг кўрсатгичини текшириш газ аралашмасидаги углерод монооксиди миқдорининг қийматига мувофиқлаштириб, анализаторни ростлаш амалга оширилади.


А.3.2.3. Таркибида углерод монооксиди турлича бўлган иккита текшириш гази аралашмаси учун А.3.2.2 процедураси такрорланади. Агар анализатор кўрсатгичлари ва текшириш газ аралашмаларининг қийматлари орасидаги фарқ углерод монооксидининг 0,2% дан (ҳажмий улуши) кўпроқ фарқ қиладиган бўлса, унда анализатор кўрсатгичларининг чизиқлилигига эътибор бериш керак.


А.3.2.4. Анализаторни синовларга тайёрлаш камида текшириш гази аралашмалари ёрдамида камида бир ҳафтада бир маротаба такрорланади. Синовларга тайёрлаш углерод монооксидининг 0% дан 10% гача (ҳажмий улуши) чегараларида чизиқий бўлиши ва намуна олиш тезлиги 0,5 дан 5,0 dm3/min гача бўлиши керак.


А.3.2.5. Аэрозолнинг газ фазасида углерод монооксиди миқдорини ўлчашдан олдин, таркибида 5% (ҳажмий улуш) углерод монооксиди бўлган, текшириш гази аралашмасидан фойдаланиб анализаторни калибрланиши текширилади. Агар анализаторнинг кўрсатгичи ва текшириш гази аралашмасининг қиймати ўртасидаги фарқ углерод монооксидининг 0,2% дан (ҳажмий улуши) ошса, у ҳолда асбобни калибрлаш такрорланади.


А.3.3. Аэрозолнинг газ фазасини синаш ва йиғиш.


А.3.3.1. Аэрозол газ фазасини йиғиш тизимини тайёрлаш.

Тизим йўриқномага мувофиқ тайёрланади. Синов жараёнини бошлашдан олдин, аэрозолнинг газ фазасини йиғиш тизими атроф-муҳит ҳавоси ва қолдиқ ҳаво миқдоридан тозаланганлигига ишонч ҳосил қилинади.


А.3.4. Синов усули.


А.3.4.1. Таҳлил учун намунадан маҳсулотлар, ҳар бир маҳсулот тенг эҳтимоллик билан танланиши мумкин бўладиган қилиб, тасодифий танланган бўлиши керак.


А.3.4.2. Чекиш машинасини тайёрлаш.


А.3.4.2.1. Умумий қоидалар.

Агар зарур бўлса, ҳимоя филтрлари алмаштирилади. Машина ёқилади ва у автоматик режимда камида 20 min қиздирилади. Машина қиздирилгач, ҳар бир каналдаги тутунни ичига тортиш давомийлиги ва частотаси белгиланган шартларга мувофиқлиги текшириб кўрилади: тутунни ичига тортиш частотаси дақиқада 2 марта, тутунни ичига тортиш давомийлиги 2 s, тутунни ичига тортиш ҳажми 55 сm3.

Агар иш пайтида машинанинг ҳарорати сезиларли даражада ўзгариб турса, тутунни ичига тортиш ҳажми текширилади.

Синов амалга оширилаётган хонада ва чекиш машинасининг таркибий қисмларида, ўлчов натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, тамаки тутуни ёки унинг қолдиқлари мавжуд эмаслиги таъминланиши керак.


А.3.4.2.2. Тутунни ичига тортишнинг давомийлигини ўлчаш.

Тутунни ичига тортишнинг давомийлигини ўлчаш учун кварцли генератор тамойили асосида ишлайдиган таймер ишлатилади. Таймер тўғридан-тўғри тортиш механизмининг ёқиш ва ўчириш схемасига уланади. Таймерни ўлчаш хатоси тутунни ичига тортиш давомийлигининг белгиланган қийматидан 1% дан ошмаслиги керак.


Изоҳ: ўлчов асбоблари ва чекиш машиналарининг турлари хилма-хиллиги сабабли ўлчов усулларининг таърифи оғиш белгиси билан чекланади.


А.3.4.2.3. Тутунни ичига тортиш частотасини текшириш.

Таймерда кейинги тутунни ичига тортишларнинг бошланишлари ўртасидаги вақт оралиғини ўлчанади. Бу тутунни ичига тортишларнинг частотасини аниқлайди. Таймер 0,1 s гача аниқлик билан ўлчаши ва тўғридан-тўғри тортиш механизмини ёқиш схемаси билан уланган бўлиши керак.


А.3.4.2.4. Тутунни ичига тортиш ҳажмини ўлчаш

Совунли қатлам билан бюреткадаги совун қатлами ҳолатининг ўзгариши бевосита тутунни тортиш ҳажмининг ўлчанишини беради ва шу билан бирга тизимнинг герметиклигини назорат қилиш учун хизмат қилади. Бюретканинг бўлиниш қиймати 0,1 сm3 бўлиши ва 55 сm3 га калибрланган бўлиши керак. 1 kPа ± 5% стандарт қаршилик билан стандарт уланиш қурилмаси ёрдамида бюретка чекиш машинасининг ҳар бир каналининг буюм ушлагичига навбатма-навбат уланиши керак. Ўлчовни бошлашдан олдин бюретка, ундан кейин 30 - 45 s ичида тўкиб ташланиши керак бўлган, совунли эритма билан икки марта намланиши керак.

Бюретка билан ишлаш учун, бошланғич концентрацияси маълум бўлиши керак бўлган, юзаки-фаол модданинг 15% сувли эритмаси ишлатилади.

Аэрозол учун тайёрлаб қўйилган тутқич чекиш машинасига маҳкамланади. Тутунни ичига тортиш ҳажмини ўлчашда синтетик материалдан тайёрланган ажратгичлар ишлатилади. Уларнинг ўлчамлари маҳсулот тутқичида ишлатиладиган лабиринт зичламаларининг ўлчамларига мос келиши керак. Ажратгич совун қатлами бўлган бюретканинг найчасига уланади. Бюреткани тайёрлаш бюретканинг ички қисмини совунли эритма билан юқори белгисидан юқори намлашдан иборат. Бюретка биринчи каналнинг маҳсулот тутқичига уланади ва тутунни ичига тортиш ҳажми аниқланади; агар зарур бўлса, (55 ± 0,3) сm3 ичида у ростланади. Ушбу жараён бошқа барча каналларда такрорланади. Амалиётлар керакли ўлчов аниқлигига эришилгунга қадар такрорланади. Агар такрорлаш сони учтадан ошса, синовдан олдин шиша толали филтрни янгисига алмаштирилади, аэрозол учун тутқич иккинчи марта тарозида тортилади ва тутунни ичига тортиш ҳажми яна бир марта текширилади. Чекиш машинасини ўраб турган ҳаво ҳарорати ва нисбий намлиги ўлчанади ва атмосфера босими қайд этилади.


А.3.4.3. Маҳсулотларни синаш.

Таҳлил учун намунадан қиздириладиган тамаки билан маҳсулот ва уни қиздириш учун қурилма ишлаб чиқарувчининг йўриқномаларига мувофиқ синовга тайёрланади.

Қиздириш учун қурилмага жойлаштирилган қиздириладиган тамаки билан маҳсулот, қурилманинг учи аэрозол учун тутқич ичида жойлашган тешикли дискка тираладиган, аэрозолнинг асосий оқимини чиқиш йўналиши эса каналнинг бўйлама ўқига тўғри келадиган қилиб, истеъмолчи аэрозолни ичга ютадиган қисми билан маҳсулот тутқичига киритилади. Зарур бўлганда, синов жараёнида маҳсулотнинг деформацияланиши ёки тутқичидан тушиб кетишини олдини олиш учун, қиздириладиган тамаки билан маҳсулотни синаш жараёнини ва чекиш машинасининг нормал ишлаш режимини бузмайдиган, маҳсулот учун механик тутқичлар ёки тагликлар ишлатилишига йўл қўйилади.

Қўшимчанинг ногерметик бўлиши ҳамда қиздириладиган тамаки билан маҳсулот ёки қиздириш учун қурилманинг деформацияланишини олди олиниши керак. Аниқ нуқсонлари бўлган ёки киритиш пайтида шикастланган маҳсулотлар олиб ташланади ва эҳтиёт қисмлари билан алмаштирилади.

Тутунни ичига тортиш ҳисоблагичи нолга ўрнатилади ва қиздириш элементини ишлаши ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ қайд этиб борилади. Тутунни ичига тортишлар қиздириладиган тамаки билан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ фойдаланиш учун тайёр бўлгандан кейин бошланади.

Синов ишлаб чиқарувчининг маҳсулотни қиздириладиган тамаки билан ишлатишни тўхтатиш бўйича кўрсатмаси берилган пайтгача ёки қиздириш элементи ишламай қолгунига қадар, лекин 20 мартадан кўп бўлмаган ҳолда амалга оширилади. Синов жараёни тугагандан сўнг, аэрозол қолдиқларининг тутқичга чўкиш имкониятини қолдириш учун, маҳсулотлар яна камида 30 s қўйилган ҳолда қолдирилади.

Синов жараёни аэрозол учун тутқичга, маҳсулотлар миқдорини режасида кўзда тутилган, аэрозол йиғилмагунга қадар такрорланади, бунинг учун дарҳол янги қурилмалар ва (ёки) қиздириладиган тамаки билан маҳсулотларнинг янги порциялари жойлаштирилади.


А.3.4.3.1. Чизиқли чекиш машинаси учун: 4 та кетма-кетликда (бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет) ҳар бир каналга бир хил номдаги қиздириладиган тамаки билан маҳсулотларнинг учта порциясини аэрозоли йиғилади. Ҳар бир порция синалгандан кейин каналга биттадан тозаловчи тортиш амалга оширилади. Каналга учта маҳсулот синалгандан кейин тозаловчи тортишларнинг умумий сони учга тенг.


А.3.4.3.2. Ҳар бир каналдаги тутунни ичига тортишнинг умумий сони ёзиб олинади (синов тортишлари плюс тозаловчи тортишлар).


А.3.4.4. Углерод монооксидининг ҳажмий улушини ўлчаш.


А.3.4.4.1. Анализаторни калибрлаш А.3.2.5 бўйича текширилади. Аэрозолнинг газ фазаси, ҳудди аэрозолнинг газ фазасини йиғишдаги каби, атроф муҳит ҳарорати ва босим шароитларида, ҳудди анализаторни калибрлашдаги каби, газ тезлигида анализаторнинг ўлчаш камерасига киритилади. Углерод монооксидининг ҳажмий улушини қиймати бўлган, анализаторнинг кўрсатгичи ўқиб олинади. Агар анализаторда ички босим компенсацияси бўлмаса, у ҳолда ўлчов пайтида 10 kPa дан ортиқ барометрик босим ўлчанганда анализаторни қайта калибрлаш талаб этилиши мумкин.


А.3.4.4.2. Аэрозолнинг газ фазасидаги углерод монооксидининг ҳажмий улушини ҳар бир синаш ва ўлчашдан кейин, аэрозолнинг газ фазасини йиғиш учун герметик контейнер тўлиқ бўшатилади. Шундан сўнг, аппаратлар А.3.4 га мувофиқ кейинги синов учун тайёр бўлади.


А.3.5. Синовлар натижаларини ишлаш.


А.3.5.1. 100 сm3 аэрозолга углерод монооксидининг ўртача ҳажмини ҳисоблаш.


100 сm3 аэрозолга V100 углерод монооксидининг ўртача ҳажми, сm3, қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

           

V100 =

C • (N + N0) • p •T0 • V1

,



(A.1)

N • p0 • (t + T0) • 100



          

бу ерда С - анализатордан ўқиб олинган, углерод монооксидининг ҳажмий улиши, %;

N - тозаловчиларни ҳисобга олмаганда, каналга тортишларнинг умумий сони;

N0 - каналга тозаловчи тортишларнинг умумий сони;

р - атроф ҳавосининг босими, kPа;

Т0 - сувнинг учталик нуқтасини ҳарорати, К;

V1 - аэрозолнинг ҳисобланган ҳажми, сm3, V1 = 100 сm3;

р0 - стандарт атмосфера босими, kPа;

t - атроф ҳарорати, °С.

Ҳисоблашда қуйидаги яхлитланган қийматлардан фойдаланиш мумкин: р0 (101,3 kPа) ва Т0(273 К).


А.3.5.2. 100 сm3 аэрозолга углерод монооксидининг ўртача массасини ҳисоблаш. 100 сm3 га углерод монооксидининг ўртача массаси m100, mg, қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

         

m100 = V100

MCO

,



(A.2)

VM



        

бу ерда V100 - формула (А.1) бўйича углерод монооксидининг ўртача ҳажми, сm3;

МCO - углерод монооксидининг моляр массаси, g/mol;

VM - идеал газнинг моляр ҳажми, dm3/mol.

Ҳисоблашда қуйидаги яхлитланган қийматлардан фойдаланиш мумкин:

МCO (28 g/mol) ва VM (22,4 dm3/mol).

           

           




Давлат стандартига

Б-ИЛОВА

(мажбурий)



Аэрозолнинг газ фазасида азот

оксидларини аниқлаш

          

Б.1 Усулнинг моҳияти.

Аэрозолнинг газ фазаси одатий сигарет чекиш учун лаборатория машинаси ёрдамида йиғилади, сўнгра азот оксидларини миқдори хемилюминесцент азот оксидлари анализатори ёрдамида ўлчанади ва 100 сm3 аэрозолга азот оксидлари миқдорини ўртача қиймати ҳисоблаб топилади.


Б.2 Аппаратура.


Б.2.1. Қуйидаги атмосфера параметрларини сақлайдиган, синашдан олдин кондиционерлаш камераси: ҳарорат (22 ± 2)°С, нисбий намлик (60 ± 5)%.


Б.2.2. Сигарет чекиш учун одатий лаборатория машинаси (чекиш машинаси).


Б.2.3. Чекиш машинасининг бир ёки бир нечта каналига уланиши мумкин бўлган аэрозолнинг газсимон фазасини йиғиш тизими. Тизим кейинчалик азот оксиди анализаторига порцияларини олиш учун олдиндан ҳаводан бўшатилган герметик контейнерга аэрозол газ фазасининг миқдорий йиғилишини таъминлаши керак.

Аэрозолнинг газ фазасини йиғиш учун контейнернинг герметиклиги "Аэрозолнинг газ фазасида углерод монооксидини аниқлаш" услубиятининг А.2.3 га асосан текширилиши керак (ушбу стандартга А илова).

Агар аэрозолнинг газ фазасини йиғиш учун контейнер сифатида ҳаво ўтказмайдиган зич қоп ишлатилса, унда у тўлдиргандан сўнг ундаги босим атмосфера босимидан ошмаслиги учун етарли ҳажмда бўлиши керак. Қопнинг ҳажми атмосфера босимида тўпланган аэрозол газ фазасининг икки ҳисса ҳажмидан ошмаслиги керак. Амалиётда, қиздириладиган тамаки билан бешта маҳсулот аэрозолининг газ фазасини йиғиш учун камида 5 dm3 ҳажмдаги қоп зарур бўлади.


Б.2.4. Аниқлаш чегараси 5 mln-1 ва ундан камроқ, иш диапазони 500 mln-1 ва ундан ортиқ бўлган, буғ ёки газлардаги NO ва NO2 миқдори ўлчанишини таъминлайдиган, азот оксиди хемилюминесцент анализатори.


Б.2.5. Атмосфера босимининг 0,1 kPа аниқлик билан ўлчанишини таъминлайдиган барометр.


Б.2.6. Ҳароратнинг 0,1 °С аниқлик билан ўлчанишини таъминлайдиган термометр.


Б.2.7. Бўлиниш қиймати 0,1 сm3 бўлган, (55 ± 0,2) сm3 га калибрланган, совун қатлами билан бюретка.


Б.2.8. Тутунни ичига тортишнинг давомийлиги ва частотасини аниқлаш учун асбоб.


Б.2.9. Герметизациялаш учун мослама - филтр ушлагич сингари, гигроскопик бўлмаган ва кимёвий жиҳатдан инерт материалдан ясалган учликли қалпоқчалар.


Б.2.10. Талксиз жарроҳлик ёки ип газлама қўлқоплар.


Б.3. Аэрозолда азот оксидларини аниқлаш.


Б.3.1. Кондиционерлаш.

Синовлар учун намуна, қиздириладиган тамаки билан камида 20 та маҳсулотларни ўз ичига олган, истеъмол қадоқларидан иборат бўлган, лаборатория намунасидан ихтиёрий танлаб олинади. Синовлар учун намуна истеъмол қадоғини очмасдан (22 ± 1) °С ҳароратда камида 48 h давомида, лекин кўпи билан 10 кун кондиционерланади.

Аэрозолнинг газ фазасидаги азот оксидларининг миқдорини синаш ва ўлчаш лабораториясидаги атмосфера қуйидаги параметрларга эга бўлиши керак: ҳарорат (22 ± 2) °С, нисбий намлик (60 ± 5)%. Бевосита синовдан олдин синаш учун кондиционерланган намунанинг истеъмол қадоғи очилади, таҳлил учун намуналар шакллантирилади ва ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ қиздириш учун қурилмага жойлаштирилади.


Б.3.2. Анализаторни калибрлаш.


Б.3.2.1. Ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ, лекин камида 1 соат анализатор қиздириб олинади, у ҳаво билан пуфлаб тозаланади ҳамда азот ёки бошқа мос келадиган нейтрал газ ёрдамида кўрсатгичи нол қилинади. Анализаторнинг ўлчаш диапазони чиқариб олинади (одатда 30 mln-1).


Б.3.2.2. Аэрозолнинг газ фазасини йиғиш учун олдиндан ҳаводан бўшатилган герметик контейнер текшириш гази аралашмаси билан тўлдирилади (одатда ишчи ўлчаш диапазони тепа чегарасининг 80 дан 110% гача концентрациясида азот оксидини ўз ичига оладиган), чиқариб ташланади ва текшириш гази аралашмаси билан яна тўлдирилади. Герметик контейнердаги текшириш гази аралашмаси атроф-муҳит ҳарорати ва босимида эканлигига ишонч ҳосил қилинади. Намуна олиш насоси ёрдамида текшириш гази аралашмасини анализаторнинг ўлчаш камерасига киритилади ва анализатордаги босимни мувозанатлаш учун 5 -10 s кутилади. Азот оксиди таркибининг барқарор кўрсатгичига эришилгандан сўнг у индикатордан ўқиб олинади.

Агар зарур бўлса, у ҳолда унинг кўрсатгичини текшириш газ аралашмасидаги NO миқдорининг қийматига мувофиқлаштириб, анализаторни ростлаш амалга оширилади.


Б.3.3. Аэрозолнинг газ фазасини синаш ва йиғиш.


Б.3.3.1. Аэрозолнинг газ фазасини йиғиш учун тизимни тайёрлаш.

Тизим йўриқномага мувофиқ тайёрланади. Синов жараёнини бошлашдан олдин, аэрозолнинг газ фазасини йиғиш учун тизим атроф ҳавоси билан тозаланганлиги ва қолдиқ ҳаво миқдоридан бўшатилганлигига ишонч ҳосил қилинади.


Б.3.4. Синов усули.


Б.3.4.1. Таҳлил учун намунадан маҳсулотлар, ҳар бир маҳсулот тенг эҳтимоллик билан танланиши мумкин бўладиган қилиб, ихтиёрий тарзда танланиши керак.


Б.3.4.2. Чекиш машинасини тайёрлаш.


Б.3.4.2.1. Умумий қоидалар.

Зарурият бўлганда, ҳимоя филтрлари алмаштирилади. Машина ёқилади ва у автоматик режимда камида 20 min қиздирилади. Машина қизиб бўлгач, ҳар бир каналдаги тутунни ичига тортиш давомийлиги ва частотасининг белгиланган шартларга мувофиқлиги текшириб кўрилади: тутунни ичига тортиш частотаси дақиқада 2 марта, тутунни ичига тортиш давомийлиги 2 s, тутунни ичига тортиш ҳажми 55 сm3.

Агар иш пайтида машинанинг ҳарорати сезиларли даражада ўзгариб турса, тортиш ҳажми текширилиши керак.

Синов амалга оширилаётган хонада ва чекиш машинасининг таркибий қисмларида, ўлчов натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, тамаки тутуни ёки унинг қолдиқлари мавжуд эмаслиги таъминланиши керак.


Б.3.4.2.2. Тутунни ичига тортишнинг давомийлигини ўлчаш.

Тутунни ичига тортишнинг давомийлигини ўлчаш учун кварцли генератор тамойили асосида ишлайдиган таймер ишлатилади. Таймер тўғридан-тўғри тортиш механизмининг ёқиш ва ўчириш схемасига уланади. Таймернинг вақтни ўлчаш хатолиги тутунни ичига тортиш давомийлигининг белгиланган қийматидан 1% дан ошмаслиги керак.


Б.3.4.2.3. Тутунни ичига тортиш частотасини текшириш.

Таймерда кейинги тутунни ичига тортишларнинг бошланишлари ўртасидаги вақт оралиғини ўлчанади. Бу тутунни ичига тортишларнинг частотасини аниқлайди. Таймер 0,1 s гача аниқлик билан ўлчаши ва тўғридан-тўғри тортиш механизмини ёқиш схемаси билан уланган бўлиши керак.


Б.3.4.2.4. Тутунни ичига тортиш ҳажмини ўлчаш.

Совунли қатлам билан бюреткадаги совун қатлами ҳолатининг ўзгариши бевосита тутунни тортиш ҳажмининг ўлчанишини беради ва шу билан бирга тизимнинг герметиклигини назорат қилиш учун хизмат қилади. Бюретканинг бўлиниш қиймати 0,1 сm3 бўлиши ва 55 сm3 га калибрланган бўлиши керак. 1 kPа ± 5% стандарт қаршилик билан стандарт уланиш қурилмаси ёрдамида бюретка чекиш машинасининг ҳар бир каналининг буюм ушлагичига навбатма-навбат уланиши керак. Ўлчовни бошлашдан олдин бюретка, ундан кейин 30 - 45 s ичида тўкиб ташланиши керак бўлган, совунли эритма билан икки марта намланиши керак.

Бюретка билан ишлаш учун, бошланғич концентрацияси маълум бўлиши керак бўлган, юзаки-фаол модданинг 15% сувли эритмаси ишлатилади.

Аэрозол учун тайёрлаб қўйилган тутқич чекиш машинасига маҳкамланади. Тутунни ичига тортиш ҳажмини ўлчашда синтетик материалдан тайёрланган ажратгичлар ишлатилади. Уларнинг ўлчамлари маҳсулот тутқичида ишлатиладиган лабиринт зичламаларининг ўлчамларига мос келиши керак. Ажратгич совун қатлами бўлган бюретканинг найчасига уланади. Бюреткани тайёрлаш бюретканинг ички қисмини совунли эритма билан юқори белгисидан юқори намлашдан иборат. Бюретка биринчи каналнинг маҳсулот тутқичига уланади ва тутунни ичига тортиш ҳажми аниқланади; агар зарур бўлса, (55 ± 0,3) сm3 ичида у ростланади. Ушбу жараён бошқа барча каналларда такрорланади. Амалиётлар керакли ўлчов аниқлигига эришилгунга қадар такрорланади. Агар такрорлаш сони учтадан ошса, синовдан олдин шиша толали филтрни янгисига алмаштирилади, аэрозол учун тутқич иккинчи марта тарозида тортилади ва тутунни ичига тортиш ҳажми яна бир марта текширилади. Чекиш машинасини ўраб турган ҳаво ҳарорати ва нисбий намлиги ўлчанади ва атмосфера босими қайд этилади.


Б.3.4.3. Маҳсулотларни синаш.

Таҳлил учун намунадан қиздириладиган тамаки билан маҳсулот ва уни қиздириш учун қурилма ишлаб чиқарувчининг йўриқномаларига мувофиқ синовга тайёрланади.

Қиздириш учун қурилмага жойлаштирилган қиздириладиган тамаки билан маҳсулот, қурилманинг учи аэрозол учун тутқич ичида жойлашган тешикли дискка тираладиган, аэрозолнинг асосий оқимини чиқиш йўналиши эса каналнинг бўйлама ўқига тўғри келадиган қилиб, истеъмолчи аэрозолни ичга ютадиган қисми билан маҳсулот тутқичига киритилади. Зарур бўлганда, синов жараёнида маҳсулотнинг деформацияланиши ёки тутқичидан тушиб кетишини олдини олиш учун, қиздириладиган тамаки билан маҳсулотни синаш жараёнини ва чекиш машинасининг нормал ишлаш режимини бузмайдиган, маҳсулот учун механик тутқичлар ёки тагликлар ишлатилишига йўл қўйилади.

Қўшимчанинг ногерметик бўлиши ҳамда қиздириладиган тамаки билан маҳсулот ёки қиздириш учун қурилманинг деформацияланишини олди олиниши керак. Аниқ нуқсонлари бўлган ёки киритиш пайтида шикастланган маҳсулотлар олиб ташланади ва эҳтиёт қисмлари билан алмаштирилади.

Тутунни ичига тортиш ҳисоблагичи нолга ўрнатилади ва қиздириш элементини ишлаши ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ қайд этиб борилади. Тутунни ичига тортишлар қиздириладиган тамаки билан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ фойдаланиш учун тайёр бўлгандан кейин бошланади.

Синов ишлаб чиқарувчининг маҳсулотни қиздириладиган тамаки билан ишлатишни тўхтатиш бўйича кўрсатмаси берилган пайтгача ёки қиздириш элементи ишламай қолгунига қадар, лекин 20 мартадан кўп бўлмаган ҳолда амалга оширилади. Синов жараёни тугагандан сўнг, аэрозол қолдиқларининг тутқичга чўкиш имкониятини қолдириш учун, маҳсулотлар яна камида 30 s қўйилган ҳолда қолдирилади.

Синов жараёни аэрозол учун тутқичга, маҳсулотлар миқдорини режасида кўзда тутилган, аэрозол йиғилмагунга қадар такрорланади, бунинг учун дарҳол янги қурилмалар ва (ёки) қиздириладиган тамаки билан маҳсулотларнинг янги порциялари жойлаштирилади.


Б.3.4.3.1. Чизиқли чекиш машинаси учун: тўртта кетма-кетликда (бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет) ҳар бир каналга бир хил номдаги бешта маҳсулотнинг аэрозоли йиғилади. Барча бешта маҳсулот синалгандан кейин каналга бешта тозаловчи тортиш амалга оширилади.


Б.3.4.3.2. Ҳар бир каналдаги тутунни ичига тортишнинг умумий сони ёзиб олинади (синов тортишлари плюс тозаловчи тортишлар).


Б.3.4.4. Азот оксидларининг ҳажмий улушини ўлчаш.


Б.3.4.4.1. Анализаторни калибрлаш 3.2.5 га асосан текширилади. Анализаторда тегишли тарзда NO ва NO2 ўлчаш учун иккита канал ёқилади. Аэрозолнинг газ фазаси, йиғиш тугагандан кейин кечи билан 18 min ўтгач, ҳудди аэрозолнинг газ фазасини йиғишдаги каби, атроф муҳит ҳарорати ва босим шароитларида, ҳудди анализаторни калибрлашдаги каби, газ тезлигида анализаторнинг ўлчаш камерасига киритилади. NO ва NO2 ҳажмий улушининг қиймати бўлган анализатор кўрсатгичлари ўқиб олинади. Аэрозолнинг газ фазасини йиғиш учун герметик контейнер анализатордан узилиб, ўлчов тўхтатилади. Бир каналли анализатордан фойдаланилганда аввал NO, сўнгра аэрозол газ фазаси бўлган битта контейнердан фойдаланиб, NO2 ўлчанади.


Б.3.4.4.2. Аэрозолнинг газ фазасидаги азот оксидининг ҳажмий улушини ҳар бир синаш ва ўлчашдан кейин, аэрозолнинг газ фазасини йиғиш учун герметик контейнер тўлиқ бўшатилади. Шундан сўнг, аппаратлар 3.4 га мувофиқ кейинги синов учун тайёр бўлади.


Б.3.5. Синовлар натижаларини ишлаш.

100 сm3 аэрозолдаги азот оксидларининг миқдори қуйидаги формулалар бўйича ҳисобланади:

             

             


mNO = 

СNO • М • (N + N0) • p • T0 • V



VM • N • p0 • (t + T0)


          

ва

          


mNOx =  mNO +

NOx - C) • МNО2 • (N + N0) •p •T0 • V



VM • N • p0 •(t + T0)


          

бу ерда:

mNO - азот оксидининг (II) NO массаси, 100 сm3 аэрозолга mkg;

mNOx - азот оксидларининг NO2 массаси, 100 сm3 аэрозолга mkg;

СNO - анализатордан ўқиб олинган NO ҳажмий улуши, mln-1;

СNOx - анализатордан ўқиб олинган NO2 ҳажмий улуши, mln -1;

М - азот оксидининг (II) NO моляр массаси, g/mol;

МNО2 - азот оксидининг (IV) NO2 моляр массаси, g/mol;

N - тозаловчиларни ҳисобга олмаганда, каналга тортишларнинг умумий сони;

N0 - каналга тозаловчи тортишларнинг умумий сони;

р - атроф ҳавосининг босими, kPа;

p0 - стандарт атмосфера босими, kPа;

Т0 - сувнинг учталик нуқтасини ҳарорати, К;

t - атроф ҳарорати, °С;

VM - идеал газнинг моляр ҳажми, сm3/mol;

V - аэрозолнинг ҳисобланган ҳажми, сm3, V = 100 сm3.

Ҳисоблашда қуйидаги яхлитланган қийматлардан фойдаланиш мумкин:

М (30.006 g/mol), МNО2 (46.006 g/mol), VM (22414 сm3/mol), p0 (101,3 kPа), Т0 (273.15 К).

        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).






























































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск